Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия, Хитой ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказади
Ҳарбий-денгиз ўқувлари «уч мамлакат қуролли кучлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва прагматик ҳамкорликни чуқурлаштириш»га қаратилган.
Хитой, Россия ва Эрон Ҳарбий-денгиз кучлари март ойининг биринчи ярмида Ўмон кўрфази акваториясида қўшма ўқув машқларини ўтказади. Бу ҳақда Хитой Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Идора маълумотларига кўра, «Хавфсизлик кафолати—2025» номи остидаги ҳарбий-денгиз ўқувлари «уч мамлакат қуролли кучлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва прагматик ҳамкорликни чуқурлаштириш»га қаратилган.
Mehr ахборот агентлиги Ҳинд океанининг шимолий қисмида ўтказилиши режалаштирилаётган ўқувлар тўғрисидаги хабарни тасдиқлади. Агентлик маълумотларига кўра, у 11 март куни бошланади. Ўқув машқларида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси, шунингдек, Россия ва Хитой Ҳарбий-денгиз кучларининг жанговар ҳамда ёрдамчи кемалари иштирок этади.
Қайд этилишича, бу Эрон, Россия ва Хитой иштирокида ўтказилаётган биринчи ўқув машқлари эмас. Бу каби ўқув машғулотлари 2019, 2022, 2023 ва 2024 йилларда ҳам ташкил этилган.
Россия Мудофаа вазирлиги Ҳинд океанида ўтказиладиган мазкур қўшма ўқув машқларига ҳозирча расман изоҳ бермади.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026