Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФҚБ “Барселона” собиқ президентига нисбатан тергов бошлади
Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) “Барселона” футбол клуби собиқ президенти Сандро Роселга нисбатан тергов бошлади. Бу ҳақда Cadena Ser нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, ФҚБ Роселни пулларни ювиш, интернет ёрдамида фирибгарлик қилиш ва бошқа жиноятларни содир этишда гумон қилмоқда. Шу сабабдан ФҚБ Мадриднинг 3-рақамли судидан Роселга тегишли офисларда зарур текширувлар ўтказишни сўради. Каталония клуби собиқ раҳбарига яқин кишиларнинг маълум қилишича, Росель офисларида ҳозирча текширувлар ўтказилмаган.
Маълумот учун, ФҚБ АҚШнинг ички разведка органи ва федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаси саналади.
Мавзуга оид
22:36 / 11.03.2023
Нью-Йоркда ўзбекистонлик эркак грузинлар томонидан ўлдириб кетилгани айтилмоқда
21:39 / 15.08.2022
Трампнинг вилласидан ўта махфий ҳужжатлар топилди. Улар орасида Макрон ҳақида маълумот ҳам бор
20:57 / 08.06.2018
Бош прокуратура ва ФҚБ: терроризм, коррупция ва пул ювишга қарши кураш
12:20 / 18.02.2018