2017 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида “МАЗ” ОАЖнинг тижорат директори А.В.Захарченко ҳамда “MAZ-TASHKENT” МЧЖ ХК директори В.В Жигунов, “IBA Group” компаниясининг МДҲ давлатларига сотиш бўйича директори Г.Молчанов ва МДҲ давлатлари бўйича маркетинг бўлими бошлиғи С.Молчанов билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Учрашув давомида, “МАЗ” ОАЖ вакиллари “Мерседес-Бенц” бутлаш базаси асосида ишлаб чиқарилаётган МАЗ йўловчилар автобусларининг қисқача тақдимотини намойиш этдилар. 

Уларнинг таъкидлашларича, МАЗ заводи томонидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда турли минтақаларга етказиб беришни амалга ошириш учун махсус бутланган автобусларнинг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Хусусан, совуқ шимол шароитида фойдаланиш учун (“шимол шароитига мослаб” бутлаш), жанубий иссиқ иқлимли минтақаларга (йўловчилар ва ҳайдовчи учун қулай ҳароратдаги юқори даражада махсус бутланган) ва мўътадил иқлимли минтақаларга (стандарт бутланган) автобуслар.

Улар томонидан МАЗ заводи Россия Федерациясининг турли минтақаларига автобусларни асосий етказиб берувчилардан бири эканлиги таъкидланди. Иссиқ иқлим ва мураккаб тоғли йўллар шароитини инобатга олган ҳолда энг мураккаб бутланган автобуслар Сочи шаҳри учун ишлаб чиқарилди. 

Ушбу муносабат билан, МАЗ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги ПҚ 2724-сонли қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчиларни ташиш тизимини янада такомиллаштириш Дастурини амалга ошириш доирасида шаҳар ва шаҳарлараро йўналишларда қатновчи йўловчилар автобуслари паркини янгилаш борасида яқиндан ҳамкорлик қилишни таклиф этдилар. Беларусь томони Ўзбекистонга дизель ёнилғисида, келгусида эса газ ёнилғисида ишловчи (қўшимча талабларни инобатга олган ҳолда) ҳар қандай йўловчилар техникасини етказиб беришга тайёр эканликларини билдиришди.

Учрашув давомида Беларусь томони “IBA Group” компанияси фаолияти ҳақида қисқача тақдимотни намойиш этди, шунингдек, компания ахборот технолигияларини энг йирик интеграторловчи (интегралларни автоматик равишда ҳисобловчи), ишлаб чиқувчи, ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилардан бири эканлигини таъкидлади. 

Вакилларнинг маълумотларига кўра, мазкур компания шаҳар йўловчилар транспортида юришни ва йўл кира ҳақи тўловини назорат қилишга мўлжалланган йўл ҳақини тўлаш ва юришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, контактсиз технологиялар ва бир марталик йўл карточкаларини сотиш асосида электрон юриш ҳужжатларини сотиш ва тўлдириш, шунингдек, жамоат транспорти фаолияти ҳақида маълумотларни йиғиш ва статистик таҳлил қилиш борасида катта тажрибага эга.