Ниагара, Игуасу, Виктория шаршараси. Булар сайёрамиздаги энг ғаройиб масканлардан бўлса керак. Саёҳат вақтини олдиндан режалаштирилмаса, уларни кўп сонли сайёҳлар орасидан суратга олиш қийин кечади.
Кичик шаршаралар ҳам унутилмас таассуротлар қолдиради, айниқса туманли жунгли, улкан қоялар ва какофония товушлари табиатнинг ажойиб мўъжизаси эканига ишонч ҳосил қиласиз. Bloomberg у қадар машҳур бўлмаган, лекин диққатга сазовор шаршаралар ҳақида мақола тақдим этди.
Эквадорнинг тропик ўрмонида жами 19 шаршара мавжуд

Эквадорнинг туман билан қопланган тропик ўрмонида шаршаралар кўп. Маҳаллий курортлардан бирининг гидлари 19 сув оқимидан иборат каскадни аниқлашди. Бу ерда ҳар куни олти кишидан иборат гуруҳлар экскурсия қилади. Барча шаршаралар орасида энг бетакрори Магнолия бўлса керак, зеро айнан шу ерда "табиий жакузи" жойлашган.
Сумба оролининг сирли шаршаралари, Индонезия

Сумба — оддий сайёҳлар камдан-кам ҳолларда борадиган Индонезиядаги ороллардан бири. Шаршаралар Ванукака водийсидан 45 дақиқалик йўлда, оролнинг жанубий қирғоғида жойлашган. Саёҳатдан кейин асосий манзил - 300 метрлик қоялар каскадигача бир ярим соатлик йўл босиб ўтишга тўғри келади, бу қоялардан тушувчи шаршаралар кўм-кўк кўрфазга қуйилади.
Кауаи оролининг Юра шаршаралари, Ҳавайи

Ғалати ном, шундай эмасми? Бироқ оригинал номини талаффуз қилиш қийин — Манаваиопуна. Сайёҳларга қулайлик туғдириш учун шаршаралар номи Стивен Спильбергнинг машҳур фильми шарафига соддалаштирилган. Бу шаршараларни айнан унинг фильми танитган. Яқин вақтгача Юра шаршараларини Кауаи тоғининг юқори чўққиларида жойлашгани учун уларни кўришнинг мутлақо иложи йўқ эди. Энди эса у ерга вертолётларда чиқиш мумкин. Гидлар сизларни 120 метрли шаршараларнинг асосига олиб боришади ва қаердан бетакрор суратларни муҳрлаш мумкинлигини кўрсатишади.
Орхон шаршараси, Мўғулистон



















