Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ҳокими Женишбек Токторбаевнинг шаҳарликлар билан учрашуви чоғида кичкина қизча унга мурожаат қилиб, онасини ишга жойлаштиришга ёрдам беришини сўради.

Воқеа видеога олиниб, тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Фойдаланувчилар боланинг самимийлигидан таъсирланиб, унинг илтимосини қўллаб-қувватладилар.