Фан-техника | 15:39 / 10.02.2017
5238
2 дақиқада ўқилади

Чикаго автошоусида янги Hyundai Elantra хэтчбекининг тақдимоти бўлиб ўтди

АҚШнинг Иллинойс штати Чикаго шаҳрида бўлиб ўтаётган кўргазмада Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси Elantra хэтчбекининг янги GT авлодини намойиш этди. Бу модель, таъкидланишича, шу номдаги седан билан умуман алоқаси йўқ. У ўтган йилнинг кузида Европада тақдим этилган беш эшикли i30 моделининг Америка учун мўлжалланган модификацияси ҳисобланади. 

Модель икки хил русумда мижозларга ҳавола қилинади: биринчисига 162 от кучига эга, 2,0 литрли атмосферали мотор ўрнатилади. Elantra Sport русуми мустақил орқа подвеска, 201 от кучига эга бўлган 1.6 T-GDI кучайтирилган двигатель ёрдамида ҳаракатланади. Ушбу икки мотор ҳам 7 диапазон ва икки сиқувчига эга автоматик узатмалар қутиси воситасида автомобилни ҳаракатга келтиради. 

Elantra жиҳозларига Blue Link тизими ҳам киради. У смартфон воситасида двигателни масофадан ишга тушириш, иқлим назоратини бошқариш, кўринмас ҳудудлар ва чизиқларни кузатиш, олд тўқнашувларнинг олдини олиш имконини беради. Бундан ташқари, Infinity аудиотўплами ва 8 дюйм экранли янги мультимедиа тизими ҳам бор. 

Мавзуга оид