Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пластик карта ишлаб чиқарувчиларига имтиёзлар узайтирилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан Ўзбекистонда банк пластик карталари асосида нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимининг бундан кейинги ривожи учун қулай бўлган шарт-шароитларни яратиш бўйича чораларни тасдиқлади.
Қарорга кўра, 2020 йилнинг 1 январь кунига қадар банк микропроцессорли пластик карталари ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга божхона имтиёзлари чўздирилди. Улар хомашё импорти, сарф ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот ва уларни ишлаб чиқаришга керак бўладиган лицензияларни олиш чоғида божхона тўловларидан озод этилади (божхона расмийлаштирилиши учун йиғимлардан ташқари).
Шунингдек, 2020 йилнинг 1 январь кунига қадар чакана тўлов тизимлари процессинг марказлари дастурий таъминот, банкомат ва бошқа ускуналарнинг импортида божхона тўловларидан озод этилди (божхона расмийлаштирилиши учун йиғимлар бундан мустасно).
Президент, шунингдек, банк секторига истеъмолчиларга керак бўладиган товарлар (иш, хизмат)ни харид қилишда пластик карталардан фойдаланиш асосида турли кредит маҳсулотини татбиқ этиш ҳақида топшириқ берди.
Банкларга савдо-сервис ташкилотлари билан ҳамкорликда фойдаланувчиларни пластик карталарини ишлатишга қизиқтирувчи ҳамда рағбатлантирувчи турли-туман бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни татбиқ этиш амалиётини кенгайтириш ҳақида топшириқ берилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026