Ўзбекистон ва Россия ўртасида тиббиёт соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжатлар имзоланди
15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ўн саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида томонлар маълумотлар алмашди ва 2016 йил 25 март куни Москва шаҳрида ўтказилган Ҳукуматлараро комиссиянинг ўн еттинчи мажлиси протоколидаги қарорларнинг ижроси муҳокама қилинди. Хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг истиқболлари, ҳуқуқий асосни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, транспорт, илм-фан соҳаси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳалардаги муносабатларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув сўнгида ўн саккизинчи мажлис якунига кўра икки мамлакат ўртасида ҳужжатлар имзоланди.
Жумладан, Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган кардиология маркази ва Санкт-Петербург шаҳридаги Алмазов номли Шимоли-Ғарбий федерал тиббиёт тадқиқот маркази, Тошкент тиббиёт академияси ва Санкт-Петербург Давлат педиатрия тиббиёт университети, Ўзбекистон Республикасининг Тезкор тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда Жанелидзе номидаги Тез ёрдам илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳам ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.
Мавзуга оид
11:59 / 08.07.2022
Президент Қорақалпоғистон аҳолисининг тиббий ҳимоясини кучайтириш бўйича қарор имзолади
13:52 / 14.01.2022
Кичик жуссадаги катта жасорат
14:59 / 04.05.2019
Алишер Шодмонов: «Интернатурада ўқиш муддати 3 йилдан 1 йилга қисқартирилди»
23:07 / 20.11.2018