Жамият | 09:07 / 27.02.2017
12912
1 дақиқада ўқилади

«Жониворлар шаҳри» «Оскар»га муносиб кўрилди

«Жониворлар шаҳри» АҚШ киноакадемиясининг «Энг яхши анимацион фильм» йўналишида «Оскар» мукофотини қўлга киритди. 

Мукофотга «Моана», «Кубо. Самурай ҳақида афсона», «Қизил тошбақа» ва «Қовоқнинг ҳаёти» каби анимацион фильмлар ҳам даъвогарлик қилганди. Мукофотни олиш учун чиққан ижодкорлар бу мультфильм орқали жониворлар ҳаётини кўрсатиб бериш орқали инсонларни толерантликка чорлашни мақсад қилишгани ҳақида гапиришди.

Мукофотлар 24 та номинация бўйича топширилади. Америкалик кинорежиссёр Дэмьен Шазеллнинг «Ла-Ла Ленд» фильми фаворит бўлиб ҳисобланмоқда, у 14 та йўналиш бўйича «Оскар»га даъвогарлик қилмоқда. Номинациялар сони бўйича картина аввалги рекордчи — Жеймс Кэмероннинг «Титаник» фильми билан тенглашди.

Мавзуга оид