Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ бош прокурори Россия вакиллари билан сайловлар мавзусини муҳокама қилганини рад этди
АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс россияликлар билан сайлов мавзусини муҳокама қилмагани ҳақида айтди.
«Мен сайловларни муҳокама қилиш учун Россиянинг ҳеч бир вакили билан учрашмаганман», — дея Сешнснинг сўзларини келтирган Associated Press.
Бош прокурорнинг сўзларига кўра, унинг Россия расмийлари билан алоқалари ҳақидаги хабарлар асоссиздир.
Бундан олдинроқ The Washington Post нашри 2016 йили Алабама штатидан сенатор бўлмиш Сешнс Россия элчиси Сергей Кисляк билан икки марта учрашгани ҳақида ёзганди. Сешнс сайловолди кампаниясида Дональд Трампни қўллаб-қувватлаб чиққан илк сенатор бўлгани қайд этилганди.
Кейинроқ Вакиллик палатасидаги демократлар етакчиси Нэнси Пелоси Жефф Сешнснинг истеъфосини талаб қилди. Унинг айтишича бош прокурор Конгрессдаги сўров вақтида Россия билан алоқалари бўйича саволга «йўқ» жавобини бериб, «ёлғон қасам ичган».
Мавзуга оид
02:14 / 08.11.2018
Дональд Трамп АҚШ бош прокурори истеъфосини эълон қилди
09:57 / 29.08.2018
Трамп АҚШ бош прокурорини ишдан ҳайдаш фикридан ҳозирча қайтди
13:14 / 31.05.2018
Трамп «Россия иши» якунланмагунча бош прокурорни бўшатмайди - CNN
09:56 / 30.05.2018