Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг 2017 йилги ялпи ички маҳсулоти ўсиши энг паст кўрсаткичда бўлади
Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти ўсиши суръатлари 2017 йилда 6,5 фоиз ёки ундан кўпроққа етади, бу эса охирги вақтда мамлакат учун энг ёмон кўрсаткич бўлади, деб хабар бермоқда Хитойнинг давлат статистика бюроси.
"ЯИМ тахминан 6,5 фоизга ўсади, бироқ биз амалда яхшироқ натижага эришишга ҳаракат қиламиз", деб айтилди Хитойнинг ислоҳотлар ва ривожланиш давлат қўмитаси маърузасида.
Аввалроқ Хитойнинг ЯИМ ўсиш суръатлари 2016 йилда 6,7 фоизни ташкил қилгани маълум қилинганди. 2015 йилда эса бу кўрсаткич 6,9 фоиз даражасида бўлган.
Шу билан бирга 2017 йилда Хитой давлат бюджети дефицити ЯИМнинг 3 фоизини ташкил қилади.
Пул ҳисобида бу 2,38 трлн юанни (346 млрд долларни) ташкил қилади. Бу эса 2016 йилги шу кўрсаткичдан 200 млрд юанга кўпроқдир.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026