Facebook янги функцияни ишга туширди
Facebook фойдаланувчилар ёлғон хабарларни аниқласа, бу ҳақда очиқ маълум қилиши мумкин бўлган функцияни ишга туширди. Эндиликда бундай хабарлар ёнида уларнинг ҳаққонийлигига шубҳа бор эканидан огоҳлантирувчи махсус белгилар пайдо бўлади.
Функция Facebook вакиллари аввал маълум қилганидек ишлайди. Ижтимоий тармоқ янгиликлар лентасида “сохта” хабарни пайқаган фойдаланувчилар тегишли пост қисмларидан бирига босишади ҳамда бу маълумот уларга шубҳали бўлиб туюлганини билдиришлари мумкин.
Шундан сўнг хабар ижтимоий тармоқ билан ҳамкорлик қилувчи махсус сайт ва компания экспертлари томонидан текширилади. Агарда ахборот ҳақиқий эмас ёки шубҳали деб топилса, бундай хабар устида ичида ундов белгиси бўлган учбурчакли қизил квадрат белгиси чиқади. Фойдаланувчи берилган илова орқали нима учун у ёки бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ўқиб чиқиши мумкин.
Бундан ташқари, Facebook ижтимоий тармоқ мессенжери фойдаланувчилари “дизлайк”лардан фойданиши мумкинлигини эълон қилди. Пастга бўртиб турган катта бармоқли мушт кўринишидаги белгилар фақатгина “смайликлар” бўлимида бор бўлиб, “лайк”лар бўйича ўз фикрини билдиришга мўлжалланмаган. Уларнинг асосий функцияси мессенжер орқали суҳбатдоши билан мулоқотда тезроқ “йўқ” дейишни ифода этиш.
Facebook "дизлайкларни" ҳозирча фақатгина синовдан ўтказмоқда, шунинг учун ундан барча фойдалана олмайди.
Facebook – дунёдаги энг етакчи ижтимоий тармоқлардан бири. 2004 йилнинг 4 февраль куни унга Марк Цукерберг ва унинг уч нафар курсдоши томонидан асос солинган. Айни дамда Цукерберг Facebook компанияси раҳбари саналади. Ижтимоий тармоқнинг ҳар ойлик аудиторияси бутун дунё бўйлаб 1,86 млрд кишини ташкил этади.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024