Кеча Тошкентда рўй берган навбатдаги йирик ёнғин тафсилотлари маълум
Кеча Тошкент шаҳрида навбатдаги йирик ёнғин рўй берди. Ҳодиса Форобий ва Чиғатой кўчалари кесишмаси яқинида жойлашган тиббий-соғломлаштириш мажмуасида рўй берган. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар берди.
Хабарга кўра, қайта таъмирда бўлган бинонинг том қисмидаги 20 кв.м. майдон ёнган.
Ёнғинни ўчириш учун 4та ЁЎЭлари ва 2та автонарвон жалб қилинган. Ёнғин соат 17.01да қуршаб олиниб, соат 17.07да ўчирилган.
Айни дамда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Хабарга кўра, ёнғин содир бўлган жойга Тошкент шаҳар ИИБ ЁХБ раҳбарияти, ЁЎШ бошлиғи, навбатчи гуруҳи ҳамда туман ИИБ ЁХБ раҳбар ва ходимлари чиқишган.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ Тошкент шаҳрида бир неча йирик ёнғин рўй берганди. Хусусан, 23 февраль куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ц-мавзеси, Чўпон Ота кўчаси 28А-уйда жойлашган маъмурий бинода ёнғин содир бўлган бўлса, 27 февраль кунининг иккинчи ярмида Тошкент шаҳридаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонаси ёнидаги бизнес марказида (эски номи - «Лето бар») ёнғин рўй берган.