Бугун Европа чемпионлари лигаси 1/8 финал жавоб учрашувларига старт берилади. Биринчи учрашувда деярли барча масалага ойдинлик киритиб бўлган «Бавария» «Арсенал» меҳмони бўлади. Tribuna.Uz учрашув олди маълумотлар билан ўртоқлашди.
АРСЕНАЛ – БАВАРИЯ (8 мартга ўтар кечаси, 00:45, Матч! Футбол 1)
Германияда бўлиб ўтган биринчи учрашувда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоа кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилиб улгурган. Энди «Арсенал» бу фарқни йўқотиши учун мўъжиза кўрсатиши керак бўлади. Қизиқ маълумотлардан бири, 80 марта шундай натижа қайд этилганидан фақат биттасида биринчи учрашувда мағлуб жамоа жавоб учрашувида вазиятни ўнглай олган, 1986 йилда «Реал» Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубини 4:0 ҳисобида ютган ва кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилган.
Ўйиндан олдин
Арсенал
«Арсенал» кўринишидан ўзининг энг қийин даврларидан бирини ўтказмоқда. Жамоа бош мураббийи Арсен Венгернинг натижалари сабаб унга нисбатан босим кескин равишда ошган. Жамоа АПЛнинг сўнгги бўлиб ўтган учрашувида «Ливерпуль»га имкониятни бой бериб қўйди ва ЕЧЛ ҳудудидан пастга тушиб кетди. Учрашувда асосий таркибга киритилмаган Алексис Санчес жамоадаги шериклари билан урушиб қолгани айтилмоқда. Катта эҳтимол билан футболчи ёзда жамоани тарк этадиган бўлиб турибди. Шундай қийин вақтларда жамоадан энг камида 4:0 ҳисобидаги ғалабани кутиш жуда қийин.
Бавария
Карло Анчелотти шогирдлари сўнгги вақтларда ажойиб ўйин кўрсатишни бошлади. Жамоада ғолиблик руҳи юқори экани кўзга ташланмоқда. Мюнхенликлар 16 учрашувдирки мағлубият нималигини билмай келишмоқда. Шуларнинг 12тасида улар ғалаба қозонишган. Сўнгги турда жамоа «Кёльн» меҳмони бўлиб рақиблари дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллади. Умуман сўнгги учрашувларда Анчелоттининг ҳужум чизиғи анча сермаҳсул фубол кўрсатишмоқда. Охирги 5та учрашувда жамоа 20та гол киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек, жамоа фақатгина икки учрашувда «Эмирейтс»да гол кирита олмаган.
Тахминий таркиблар:
«Арсенал»: 13. Оспина, 18. Монреаль, 6. Косельни, 20. Мустафи, 24. Бельерин, 29. Чака, 34. Коклен, 7. Санчес, 17. Айуоби, 15. Окслейд-Чемберлен, 12. Жиру.












