Ўзбекистон энг бой ва энг қашшоқ мамлакатлари рейтингида нечанчи ўринда?
Американинг Global Finance иқтисодий журнали бой ва қашшоқ мамлакатлар анъанавий рейтингини эълон қилди. Таҳлилчилар томонидан 189 давлат кўрсаткичлари инобатга олинган рўйхатда Ўзбекистонга 127-ўрин муносиб кўрилган. Унга биноан, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига 6452 доллар тўғри келади. Ундан олдин турган Ҳиндистоннинг бу борадаги кўрсаткичи 6658 доллар, кейинги ўриндаги Вьетнамнинг ҳар бир фуқароси улуши 6421 доллардир.
Таъкидлаш жоизки, журнал таҳририяти рейтингни тузишда Жаҳон банки ва Халқаро валюта фондининг очиқ маълумотларидан фойдаланган. Рейтингни тузишда асос қилиб аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)нинг харид қобилияти тенглиги бўйича қайта ҳиссобланган натижаси олинган.
Рейтингга кўра, МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори натижа Россияга тегишли бўлиб, у аҳоли жон бошига 26,109 долларлик кўрсаткич билан 52-ўринда. Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг бадавлат деб топилган (54-ўрин) Қозоғистоннинг ҳар бир фуқаросига бир йилда 25,670 доллар тўғри келади. Туркманистон 17,4 минг доллар билан 73, Қирғизистон 3467 доллар билан 148, Тожикистон 2982 доллар билан 157-ўринда жойлашган.
Дунёнинг энг бой давлатлари ўнталиги — Қатар, Люксембург, Макао, Сингапур, Бруней, Кувайт, Ирландия, Норвегия, БАА ва Сан-Марино эканлиги қайд этилган.
Дунёнинг энг қашшоқ 10 мамлакатини эса, асосан, Африка мамлакатлари ташкил этган. Булар — Марказий Африка Республикаси, Конго Демократик Республикаси, Бурунди, Либерия, Нигер, Малави, Мозамбик, Гвинея, Эритрея, Мадагаскар ва Комор оролларидир.
Мавзуга оид
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
22:04 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг жаҳон қонун устуворлиги индексидаги ўрни эълон қилинди
22:02 / 17.10.2024
Дунёда интернет эркинлиги даражаси пасайиб бораётгани қайд этилди
21:21 / 17.10.2024