•  Ёшлар соғлиқни сақлаш конференцияси
•  Ёшлар муҳандислик ва IT конференцияси
•  Ёшлар хотин-қизлар конференцияси
•  Ёшлар иқтисодиёт ва бизнес конференцияси
•  Ёшлар медиа ва чет тиллар конференцияси 

Саммитнинг асосий мақсади ижтимоий фаол ёшлар учун фикр ва тажриба алмашиш майдончасини яратиб, жамият ривожига хизмат қиладиган ёшлар ташаббусларини аниқлаш, рағбатлантириш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Юқорида келтирилган ички конференциялардан ташқари, саммит доирасида матбуот конференцияси, Сумалак кечаси ва тантанали ёпилиш маросими концерт дастури ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2016 йилда илк маротаба ўтказилган ёшлар саммити самараси ўлароқ ёш фаоллар томонидан YLDP (Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси) кўмагида йил давомида “YLDP Summer School” (ёш етакчилар ёзги мактаби), “Plov4Love” (ош фестивали), “Back2Reality” (оилавий спорт эстафеталари) ва бошқа шу каби лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилгани эътирофга сазовор.
Халқаро ёшлар саммитига оид энг сўнгги хабарларни Facebook, Instagram саҳифалари  ва #IYS2017 хештеги орқали кузатиб боришингиз мумкин.