Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Том Ҳэнкс АҚШнинг 2016 йилги президентлик сайловлари ҳақидаги сериалга продюсерлик қилади
Ҳолливуд киноюлдузи Том Ҳэнкс 2016 йилнинг ноябрида АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловлари ҳақидаги минисериалнинг продюсери бўлади. Мазкур сериал HBO телеканали орқали эфирга узатилади.
Телеканалнинг матбуот релизига кўра, минисериал журналистлар Марк Ҳалперин ва Жон Ҳейлиманнларнинг тез орада китоб дўконлари растларидан ўрин оладиган китоби бўйича суратга олинади. Сериалга продюсерлик қилишда Том Ҳэнксга Гэри Гетцман ёрдам беради, режиссёр эса - Жей Роуч. Сериалда "барча даврларнинг энг ҳайратли сиёсий сенсацияси" кўрсатилади.
Ҳалперин ва Ҳейлиманн 2010 йилда 2008 йилги президентлик сайловлари ҳақида "Ўйин ўзгарди" номли бестселлер яратишган. Бу китоб бўйича Ҳэнкс продюсерлик қилган фильм ҳам суратга олинган. Мазкур картина "Эмми" мукофотига сазовор бўлган.
Актёр Том Ҳэнкс 2016 йилги сайлов кампанияси давомида Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлади, Дональд Трампни эса "фақат ўзини севувчи бўм-бўш инсон" сифатида таърифлади. Трампнинг ғолиб бўлганидан кейин актёр АҚШнинг бундан-да мураккаб вазиятларда бўлганини айтди.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026