Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:53 / 11.03.2017
10391
1 дақиқада ўқилади
Мексикадаги яширин қабрда 240 жасад аниқланди
Фото: Cuartoscuro
Мексиканинг Веракрус штатидаги оммавий қабрда 240 кишининг суяклари аниқланди. Бу ҳақда Telesur нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, гап 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг жасадлари ҳақида кетмоқда. Қазиш ишлари ҳали якунланмаган ва унинг натижасига кўра янада кўпроқ жасадлар аниқланиши мумкин.
Терговнинг фикрича, қурбонлар наркогуруҳлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш