Фан-техника | 15:50 / 12.03.2017
16464
1 дақиқада ўқилади

Panasonic'дан ҳақиқий янгилик

Prius янгиланган қуёш томи ўз хусусиятларига кўра, ҳақиқий янгилик ҳисобланади. У ҳатто энг юқори ҳароратларда ҳам ўзининг эксплутацион хусусиятларини сақлаб қолади (одатда юқори ҳарорат бундай тизимлар самарадорлигини пасайтиради). Батареянинг мавжудлиги аккумуляторларни зарядлашга вақт кетказмай, ҳайдовчига келажак автосини бошқаришдан кўпроқ завқ олиш имконини беради. Шу тариқа, гибрид Prius аввалги версиясидан 10 фоизга самаралироқ натижа кўрсатадиган бўлди. Бу ҳақида New Atlas хабар берди. 

Қуёш батареяси элементлари шиша қопқоқли махсус полимерга жойлаштирилган.Конструкцион қарорлар АҚШ ҳудудида краш-тестдан ўтмади, шунинг учун автомобиль ҳозирча фақат Европада. Toyota концерни конструкторлари машинани Америка бозорига олиб чиқиш мақсадида муаммо устида фаол ишлашмоқда.

Бугунги кунда янгиланган Prius нархи деярли 1,5 минг долларга ошди. 

Panasonic — аккумулятор батареялари ва гибрид автолар учун альтернатив қарорлар бозоридаги энг йирик ўйинчилардан бири. 

Мавзуга оид