Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин раҳбари Трампнинг минтақадаги вазиятга нисбатан позициясини маълум қилди
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШ президенти Дональд Трампнинг Фаластин-Исроил зиддиятида "икки халқ учун икки давлат" тамойилига "тўлиқ содиқ" эканини маълум қилди. Бу ҳақида "Анадолу" нашрида хабар берилди.
Маҳмуд Аббос Рамала шаҳрида чиқиш қилар экан, Оқ уй раҳбари билан бўлиб ўтган телефон суҳбати ҳақида сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, суҳбат конструктив тарзда ўтган.
"Мен АҚШ президенти эътиборини Фаластин халқининг диний ва миллий қадриятларини ҳисобга олиш заруратига қаратдим, терроризм ва радикализмга йўл қўйилмаслигини таъкидладим", - деди М.Аббос.
Президент ЕИ мамлакатларининг яҳудий аҳоли пунктларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни махсус қадоқлашга оид қарорини ёдга олган ҳолда, халқаро ҳамжамият Яқин Шарқдаги барча муаммоларнинг манбаи Фаластин ерларининг мустамлакаси эканини тан олганига ишора қилди.
"Биз иложсиз нарсани талаб қилмаяпмиз. Биз Исроил мустамлакасига чек қўйилмагунга қадар минтақада муқаррар бўлмайдиган тинчлик тарафдоримиз", - деди Фаластин раҳбари.
Куни кеча АҚШ президенти Фаластин раҳбари билан бўлиб ўтган телефон суҳбатида уни музокаралар учун Оқ уйга таклиф қилди.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026