Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда Мудофаа вазирининг истеъфосини талаб қилишмоқда
Япониядаги асосий мухолиф партияси бўлмиш Демократик партия мамлакат мудофаа вазири Томоми Инаданинг зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда партиянинг сиёсий кенгаши раҳбари Огути Хироси маълум қилган.
"Биз унинг истеъфога чиқишини талаб қиламиз. У мамлакат мудофаа вазири бўлишга лойиқ эмас", дея қайд этган у.
Томоми Инада "Моритомо гакуэн" ташкилоти мактаб учун арзонлаштирилган нархда ер майдони сотиб олиши бўйича бошланган можарога аралашиб қолди. У 2004 йилда ушбу ташкилотга юридик хизмат кўрсатгани учун гумон остига олинган. Ўша вақтда Инада сиёсатчи бўлмаган, адвокат сифатида ишлаганди. Унинг ўзи 2004 йилда ушбу компания манфаатларини судда ҳимоя қилгани ҳақида аниқ эслай олмаслигини билдирган.
Юзага келган можарога Осака префектурасидаги Тоёнака шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 8770 кв м майдон сабаб бўлиб, ташкилот ушбу майдонни шу йил апрелида хусусий мактаб қуриш учун сотиб олган. Бу майдон 956 млн иенага (8,37 млн доллар) баҳоланган, аммо компания уни 134 млн иена эвазига (1,18 млн доллар) қўлга киритган.
Аввалига ушбу ҳудуд 10 йил муҳлатга ижарага олиши назарда тутилган, аммо ҳудуд ифлослангани ва бу муаммони ҳал этиш учун 800 млн иена сарфлаш кераклиги маълум бўлди. Шу шарт билан "Моритомо гакуэн" ерни арзон нархда қўлга киритгани айтилган.
Япония бош вазири Синдзо Абэнинг рафиқаси Акиэ Абэ ҳам бу можарога аралашган. У аввалига ушбу майдонда қуриладиган мактабнинг фахрий директори бўлиши назарда тутилганди, аммо у кейинроқ бу лавозимни рад қилган. Япония ҳукумати "Моритомо гакуэн" билан қандайдир алоқадорлиги эҳтимолини бутунлар инкор этмоқда.
Мавзуга оид
21:48 / 28.01.2026
Равшан Маматов Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди
15:09 / 27.01.2026
Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари ишдан олинди
11:34 / 08.11.2025
Андижонда бир гуруҳ қизлар иштирокидаги можаро юзасидан маъмурий чора кўрилди
17:00 / 06.10.2025