Pinngle жамоаси ҳаммани гўзал Наврўз байрами билан табриклайди ва Сизларга ҳамда яқинларингизга чин дилдан бахт, соғлиқ ва фаровонлик тилайди!
21 март, баҳорги тенгкунлик санасида, баҳор узил-кесил ўз ҳукмронлигини бошлайди. Байрам арафасида, тонгги юлдуз чиққунига қадар барча уй ташвишларини якунлаш зарур, яъни уйни тартибга келтириб, уни безаш, кўчада ҳашар уюштириш, қарзларни узиш, хафагарчиликларни унутиш ва кечириш лозим. Акс ҳолда Наврўзнинг кейинги ўттиз куни давомида қилинадиган барча ишларни одам йил бўйи қилишига тўғри келади.
Бу куни катталарг – ота-оналар, устозлар, мураббийларнинг дуосини олиш, уларни Байрам билан табриклаш ва дилдан суҳбатлашиш жуда муҳим. Агар сиз учун қадрдон одамлар жуда олисда бўлса, Pinngle ҳар доим сизга ёрдамга келади … Қалбингизга яқин овозларни эшитиш ва қадрдон чеҳраларни кўриш, қувончингиз ва эзгу тилакларингиз билан баҳамлашиш, янгиликлар, оилавий базмлардан олинган фотосуратлар ва видеолар билан ўзаро алмашиш... Ва улар яна ёнингизда, ҳаммангиз биргаликда, бир дастурхон атрофида эканингизни ҳис қилишга имкон беради!
Баҳорги тенгкунлик, яъни кун тунга тенг бўладиган пайт Ернинг бутунжаҳон астрономик тенглик даврига ўтишини бошлаб беради. Шу куни бизга “Янги кун”, Наврўз – баҳор ва Янги йил айёми кириб келади. Келаётган йил Сиз учун янада “ширинроқ” ва бахтлироқ бўлсин, орзуларингиз ва ўйлаб юрган эзгу ниятларингиз амалга ошсин! Ҳа айнан шундай бўлади ҳам... Ахир одамлар қадимдан Наврўзни тўкин дастурхон атрофида кутган ҳолда она заминга ёрдам беришган: улар кабоб, мазали палов ва анъанавий баҳор таоми бўлмиш сумалакни тайёрлашган. Сумалакнинг шарофати билан энди униб чиққан буғдойнинг ҳаётга чорловчи қуввати узоқ қишдан кейин уйғониши керак бўлган инсонга ўтган.
Pinngle “Наклейкалар дўкони” байрам муносабати билан ноз-неъматларга тўла байрам дастурхонидаги севимли таомларни акс эттирувчи махсус стикерларни тайёрлади:









