Жаҳон | 16:46 / 17.03.2017
13595
1 дақиқада ўқилади
НАТОнинг 4 кемаси Одесса портига кирди
НАТО альянсининг ҳарбий-денгиз миналарга қарши доимий гуруҳи бирлашмаси (SNMCMG2) кемалари 17 март куни Украинанинг Одесса шаҳри портига кирди. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, Одесса портига "Контр-адмирал К.Черницький" ("ORP KX CZERNICKI", Польша ҲДК), "Дуэро" ("ESPS DUERO", Испания ҲДК), "Ротвейль" ("FGS ROTTWEIL", Германия ҲДК) ва "Аланья" ("TCG ALANYA", Туркия ҲДК) кемалари кириб келди.
Қўмондонлик маълумотларига биноан, НАТО кемалари қўмондонлари Украина ҲДК қўмондонлиги, Одесса вилоят давлат маъмурияти ҳамда Одесса шаҳар кенгаши вакиллари билан учрашув ўтказади.
Кемалар 20 апрелгача портда қолади.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024