18:21 / 18.03.2017
12222

Қорақалпоқ давлат университетида вақтинчалик ректор ким бўлиши маълум

Муратбай Жуманов Қорақалпоқ давлат университети ректори лавозимини тарк этиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабарлар берилганди.

Kruz.uz’нинг қайд этишича, эндиликда, университетда вақтинчалик ректор вазифасини ўқув ишлари бўйича проректор Ибрагимов Мухтар Мамутович бажаради.

Ибрагимов Мухтар физика-математика фанлари номзоди, доцент ҳисобланади.

Top