Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда “Telegram” фирибгари қўлга олинди
Бугунги кунда фирибгарлар жиноятлар содир этишнинг янгича усулларидан фойдаланишмоқда. Наманган шаҳрида яшовчи Бекзод ҳам антиқа фирибгарнинг тузоғига илинди. Ўз ҳамшаҳри А.Б. унинг ишончига кириб, нархи 580.000 сўмлик Самсунг С-3 русумли телефонига “Telegram” ўрнатиб бераман” деб, олиб шу кунга қадар бермай келаётганлиги учун ички ишлар органларига мурожаат этди. Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Кун.uz’га хабар қилди
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, фуқароларимиз ҳар қандай кишининг гапларига ишонавермасдан, “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади” нақлини мағзини чақиб, ўз пуллари ёки моддий қимматликларини ўзгаларга ишониб топширишда ҳушёр ва огоҳ бўлганларида, бу каби фирибгарликларни олди олинган бўларди.
Мавзуга оид
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
19:59 / 24.04.2026
Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари қамалди
23:06 / 22.04.2026