Жаҳон | 11:51 / 19.03.2017
6214
1 дақиқада ўқилади
Рекс Тиллерсон Хитой раҳбари билан учрашди
Хитой Халқ республикаси раиси Си Жингпин АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсонни қабул қилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар тарқатган.
Учрашув тафсилотлари келтирилмаган.
Тиллерсон 18 март куни, ташрифнинг илк кунида ХХР Давлат кенгаши аъзоси Ян Цзечи ҳамда ТИВ раҳбари Ван И билан учрашув ўтказганди. Томонлар кун тартибида турган масалаларни муҳокама қилишган, жумладан Хитой ва АҚШ раҳбарларининг учрашувига тайёргарлик кўриш масаласи ҳамда Корея ярим оролидаги вазият кўриб чиқилган.
Бундан олдинроқ ОАВ америкаликлар президенти Дональд Трамп Си Жингпинни апрель ойида Флоридадаги қароргоҳи Мар-а-Лагода қабул қилмоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:54 / 05.02.2022
Шавкат Мирзиёев Пекинда Хитой ва Покистон етакчилари билан учрашди
21:16 / 08.12.2018
“Ахмоқ ва дангаса”: Трамп собиқ давлат котибининг танқидига жавоб берди
17:32 / 08.12.2018
Трамп АҚШ собиқ давлат котиби Рекс Тиллерсонни анқов ва дангаса деб атади
11:09 / 02.08.2018