Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ОАВ «ҳақиқий» Жек Чумчуқни топганини даъво қилмоқда
Туркиянинг Daily Sabah газетаси «Кариб денгизи қароқчилари» фильмининг бош қаҳрамони Жек Чумчуқ (Jack Sparrow)нинг «ҳақиқийси» ҳақида ҳикоя қилмоқда. Нашрга кўра, катта эҳтимол билан кинематографистлар учун Жек Митти қуш номи билан машҳур бўлган капитан Жек Уорд намуна бўлган.
У 1553 йиллар атрофида Англияда туғилган. Денгизчининг болалик ва ўсмирлик даврлари ҳақида маълумотлар кам, аммо унинг кейинги ҳаёти ҳақида қўшиқлар ва балладалар битилган.
Уорд афсонавий қароқчига айланган. Якунда Ислом динини қабул қилиб, умрининг сўнгги йилларида Усмонийлар давлатига хизмат қилган. Қароқчи Тунисда ҳаётдан кўз юмган.
«Ўз вақтида хит бўлган Ҳолливуд фильми негизида тарихий ҳақиқат ётади», – деб ёзади газета.
Мавзуга оид
17:49 / 21.04.2026
Туркия таълим дастурларига ўзбек–турк дўстлигини урғуловчи қўшимчалар киритилди
14:08 / 21.04.2026
Туркияда ўқотар қурол назорати кучайтирилади
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026