09:03 / 21.03.2017
5426

Шмейхелга икки топ-клуб қизиқиш билдирмоқда

"Лестер Сити" дарвозабони Каспер Шмейхель "Реал Мадрид" ҳамда "Манчестер Сити" клубилари эътиборига тушди. Бу ҳақда Don Balon хабар берди. 

Маълум қилинишича, Шмейхелнинг трансфери бошқа дарвозабонларни харид қилишдан осонроқ амалга ошиши мумкинлиги билан топ-клубларни жалб қилмоқда. 

30 ёшли дарвозабоннинг "Лестер" билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар белгиланган. 

Дарвозабон жорий мавсум АПЛда 20та учрашувда майдонга тушиб, 31та гол ўтказиб юборган. 

Top