08:22 / 23.03.2017
5829

Майамидаги теннис учрашуви игуана сабабли тўхтатилди

Майамида ўтаётган Masters сериясидан ўрин олган мусобақадаги учрашувлардан бирида кутилмаган ҳолат юз берди. Гап шундаки, учрашувнинг авжи палласида кортдаги электрон таблога игуана ўрмалаб чиқиб олди. Бу ҳақда Профессионал теннисчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар бермоқда

Майдон ходимлари игуанани думидан ушлаб олмоқчи бўлганларида, у кортга қочиб чиқиб кетган. Ушбу кулгили ҳолат учрашув иштирокчилари – германиялик теннисчи Томми Хаас ва чехиялик Иржи Веселига бир оз нафасларини ростлаб олишларига имкон берди ва майдонда йиғилганларда табассум уйғотди.

Учрашув чехиялик теннисчининг 7:6 (7:5), 3:6, 5:7 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Top