Жаҳон | 12:57 / 24.03.2017
10265
1 дақиқада ўқилади

Раққа учун жанг яқин кунларда бошланиши мумкин

Суриянинг Раққа шаҳрини озод этиш яқин кунларда бошланиши мумкин. Бу ҳақда Франция мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан маълум қилди.

"Бугун шуни айтиш мумкинки, Раққа ўраб олинган ҳамда шаҳар учун жанг яқин кунларда бошланади", - дея Ле Дрианнинг CNEWS телеканали эфирида айтган сўзларидан иқтибос келтирган Франс Пресс агентлиги.

Аввалроқ “Сурия демократик кучлари” араб-курд отрядларига ИШИДнинг Суриядаги “пойтахти” Раққани бутунлай тўсиб қўйиш, шундан сўнг шаҳарга ҳужум бошлаш учун 15 кун талаб этилиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид