Греция бош вазири Европа иттифоқини ўзгартиришга чақирди
Греция бош вазири Алексис Ципрас ҳозирги Европа иттифоқи Европа халқлари орзу қилгандек эмаслиги ҳамда уни ўзгартириш учун кураш олиб бориш кераклигини маълум қилди.
"Биз ҳар куни Европа халқлари ютуқларини ҳимоя қилишимиз керак. Ҳеч шубҳа йўқки, бу биз орзу қиладиган Европа эмас. Бироқ уни ўзгартириш учун ички кураш кераклиги ҳақида ҳам иккиланиш бўлмаслиги керак", - дея айтиб ўтди Ципрас Римдаги анжуман якунланганидан сўнг. У ЕИ ташкил этилгани 60 йиллиги муносабати билан ўтказилди.
Унинг сўзларига кўра, саммитда Европанинг ижтимоий характерини кучайтириш масаласи кўтарилган.
"Мен муҳим масалани кўтардим, ижтимоий ютуқлар ҳали ҳам борми ва улар Европанинг барча давлатлари учунми. Мен тасдиқ жавобини олдим, бироқ буни амалиётда исботлаш керак", - деди Греция бош вазири.
Ципраснинг айтишича, Европанинг асосий душмани сўнгги йиллардаги неолиберал сиёсат бўлиб, у Иттифоқнинг асосий принципларига қайтишга чақирди.
"Биз ЕИ келажаги ҳақида ижтимоий ҳуқуқлар ва инсон қадр-қимматисиз орзу қилмасак ҳам бўлади. Бу принциплар ҳамда ижтимоий моделни қайтариш керак", - деди у.
Ципрас шунингдек ўта ўнг популизмни хавфли дея атаган.
Греция бош вазири саммитдан бироз аввал ЕИ раҳбарияти ва 26 давлат етакчиларига Грециянинг Европа ижтимоий модели стандартларига бўлган ҳуқуқларини биргаликда ҳимоя қилиш бўйича мактуб юборган.
Мавзуга оид
18:20 / 14.09.2024
Ишчи кучи камайди: Греция демографик фалокатга юз тутмоқда
00:16 / 04.09.2024
Грецияда бундан 45 йил олдин чўкиб кетган қишлоқ қурғоқчилик сабаб яна пайдо бўлди
18:32 / 29.08.2024
Грецияда машҳур сайёҳлик порти юз минглаб ўлик балиқлар билан тўлди
07:37 / 12.08.2024