Бухоронинг икки туманида ҳоким ўзгарди
2017 йил 25 март куни халқ депутатлари Бухоро вилояти Шофиркон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Сессияда вилоят ҳокими, Ў.Барноев сўзга чиқиб, Шофиркон туманида сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш, бунёдкорлик, тадбиркорликни ривожлантириш, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилган ишларни танқидий таҳлил этди.
Шунингдек вилоят ҳокими ҳудудда пахта хом ашёсидан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлотларини экспортга йўналтириш, ирригация-мелиорация ишлари сифатини ошириш, ички йўлларни таъмирлаш, арзон уйлар, ижтимоий объектлар қурилиши борасида қатор амалий таклифларни билдирди. Вилоят мутасадди идора ва ташкилотлари раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Фурқат Ҳасанович Турсунов туман ҳокими этиб сайланди.
Шу куни халқ депутатлари Жондор тумани кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими иштирок этган ушбу йиғилишда ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Қ.Саломов ўрнига Сирдарё вилояти “Пахтасаноат ҳудудий филиали” масъулияти чекланган жамияти директори сифатида фаолият юритаётган Барака Толибович Сатторов туман ҳокими этиб сайланди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024