GM Uzbekistan ва Allur Group Қозоғистонда Ravon Nexia R3’ни йўлга қўймоқда
Ўзбекистоннинг енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи GM Uzbekistan АЖ Қозоғистоннинг миллий автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчи AllurGroup билан бирга қўшма лойиҳанинг якуний босқичини бошлашди. Унга кўра, Ravon Nexia R3 модели йирик блокли йиғиш (SKD) услубида Қозоғистоннинг Қустанай шаҳридаги «СариаркаАвтоПром» ишлаб чиқариш майдонида йиғилади.
Лойиҳа доирасида GM Uzbekistan АЖ ва «СариаркаАвтоПром» ишлаб чиқариш бирлашмаси ўртасида келишув имзоланган.
Илк босқичда Қустанай шаҳрида йилига 3 минг дона Ravon Nexia R3 седанининг SKD-йиғилиши йўлга қўйилади. Кейинчалик, бу рақам 7 мингтага етказилиши мумкин.
Ravon Nexia R3 автомашиналари AllurAuto ва «ЎзАвто Азия» компанияларининг дилерлик марказлари томонидан сотилади.
Мавзуга оид
16:30 / 08.11.2019
«Ҳар қандай имтиёз муддатли бўлиши керак» — Қўмита мутасаддиси GM’га берилган имтиёзлар ҳақида
19:00 / 24.09.2019
«Ўзавтосаноат» мақсади 100 минг автомобиль экспорт қилиш – Шавкат Умурзоқов
17:36 / 24.09.2019
UzAuto янги моделлари GM билан бир хил вақтда ишлаб чиқилади – Шавкат Умурзоқов
09:20 / 03.07.2019