Жаҳон | 11:26 / 29.03.2017
24159
2 дақиқада ўқилади

Медведев Путиндан Шавкат Мирзиёевга салом йўллади

Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведевнинг ишонч билдиришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифи чоғида имзоланиши кутилаётган ҳужжатлар икки мамлакат ҳамкорлигига сезиларли туртки беради. 

"Бизнинг сиз билан қисқагина бўлса-да учрашувимиз давлат ташрифига тайёргарлик жараёнидаги жорий масалаларни муҳокама қилишга қаратилган. Айниқса, мазкур ташриф давомида турли йўналишлар бўйича катта миқдорда ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда", - деган Медведев Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан ўтказган музокараларда. 

"Улар сифатли бўлиши лозим, бўлажак келишувлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликка сезиларли равишда туртки берсин, улар келгусидаги савдо-иқтисодий соҳалар ва ўзаро манфаатли бошқа соҳаларда дўстона муносабатларни ўрнатишга пойдевор бўлсин", - деб қайд этган Медведев.

Россия Бош вазирининг таъкидлашича, мамлакатлар ўртасида "ҳар доим дўстона ҳамкорлик алоқалари бўлган". "Биз бу муносабатлар жадал суръатлар билан олға ривожланишидан манфаатдормиз", - деган Россия ҳукумати раҳбари. 

Россия Вазирлар маҳкамаси раиси "Шавкат Мирзиёевга Россия президентининг самимий саломи ва тилаклари"ни етказди. "Биз уни давлат ташрифи билан кутмоқдамиз", - деган Медведев. 

Мавзуга оид