Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung дўконида Galaxy S8 тақдимотидан бир кун аввал ёнғин юз берди
Samsung’нинг Сингапурдаги дўконида Galaxy S8 смартфони тақдимотидан бир кун аввал ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Channel News Asia хабар бермоқда.
Дўкон жойлашган AMK Hub савдо маркази раҳбарияти ёнғин қўшимча хонада юзага келгани ҳамда уни бир неча дақиқа давомида ўчиришганини хабар қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади, Samsung дўкони бир қанча муддатга ёпиб қўйилади. Жанубий Корея компаниясида таъкидлашларича, айни дамда қанча миқдорда зарар етгани ва воқеага нима сабаб бўлгани юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Аввалроқ KGI Securities таҳлилчилари Samsung Galaxy S8 сотувлари янги iPhone сабаб яхши кўрсаткични қайд эта олмаслигини тахмин қилишганди.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
09:25 / 03.07.2026