30-31 Март ва 1 апрель кунлари Савдо-Саноат Палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Expocontact» компанияси ўн иккинчи халқаро «Таълим ва Мутахассислик» кўргазмасини ташкил этади. 

Кўргазма ташкил қилинадиган манзил: Ёшлар ижод саройи, Мустақиллик кўчаси 2, мўлжал «Мустақиллик майдони» метроси.

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўқув юртларида, замонавий методикалар асосида таълим беришлари билан таништириш, ўзаро тажриба алмашишга кўмаклашиш, шунингдек, ёшларга ва кенг оммага ўзларини қизиқтирган мутахасислиги буйича билим олишлари учун, ўқув юртларини танлашга ёрдам бериш кўргазманинг асосий мақсади ҳисобланади.

Кўргазманинг вазифалари:
-  Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўқув юртларида қайси мутахасисликлар бўйича таълим олишнинг имкониятлари борлиги ҳақида маълумот бериш;
-  Ёшларда мутахасислик танлашга қизиқтириш уйғотиш ва шу соҳада таълим олишга жалб этиш;
-  Иккинчи касб-ҳунар ўрганиш ёки ўз касби бўйича малакасини ошириш истагида бўлган шахсларга таълим олиш учун ўқув юртини топишга ёрдам бериш;
-  Ўқув юртларини жиҳозлаш учун ишлаб чиқарилган, техник воситалар, ўқув-методологик адабиётлар, мебел-жиҳозлар ва компьютерлаштиришнинг энг охирги ютуқлари билан таништириш.

Кўргазманинг асосий йуналишлари:
-  Олий ўқув юртлари;
-  Ўрта махсус таълим муассасалари;
-  Ўқув марказлари;
-  Малакани ошириш институтлари;
-  Хусусий мактаблар, тил марказлари;

Кўргазманинг ёрдамчи йўналишлари:
-  Таълим муассасалари учун дастурлар;
-  Таълимдаги информацион технологиялар;
-  Ўқув қўлланмалар;
-  Ўқув мебели ва канцелярия жиҳозлари;
-  Спорт жиҳозлари. 

Кўргазмага ташриф буюрувчилар – мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари, абитуриентлар, талабалар, уларнинг ота-оналари, ўқув муассасаларининг вакиллари, шунингдек барча қизиқувчилар. 

Кўргазма ўтказилиш даврида мамлакатимизнинг 35дан ортиқ институт ва университетлари, 40дан зиёд ўқув марказлари, ҳамда Европа, Осиё, Латвия, Россия ва бир қанча бошқа мамлакат университетлари иштирок этди. «Таълим ва Мутахассислик» кўргазмасига умумий ҳисобда 30 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди. Ташриф буюрганларнинг асосий қисмини 14-25 ёшдаги ёшлар ташкил қилган.