Жамият | 10:19 / 30.03.2017
7160
2 дақиқада ўқилади

100 ёшли америкалик бир кунга аввалги лавозимида ишлаш бахтига муяссар бўлди

100 ёшлик америкалик пенсионерга бир кунга аввалги ишида ишлаб кўришга ижозат берилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Нью-Жерси штатида яшовчи қария Билл Хансен уч йил аввал қувурлар ётқазиш ҳамда совитиш ва иситиш тизимларини ўрнатиш билан шуғулланувчи Hutchinson Plumbing, Heating and Cooling компаниясидан пенсияга кетганди. Пенсияда қария ишсиз ўтиришни ўлгудек ёмон кўришини англаган. 32 йил давомида қурилишга рухсатларни олишни бошқариш билан шуғулланган қария яна ўзининг аввалги иш жойини кўришни орзу қилиб юрган.

Хансен 100 ёшга тўлганда у ишлаган компания раҳбари Фред Хатчинсон унинг орзусини рўёбга чиқарди. Табаррук ёшга кирган қария компанияга таклиф қилинди, директор эса унга бутун кун қиладиган топшириқлари рўйхатини тузиб берди. Қариянинг собиқ ҳамкасблари уни 100 ёши билан табриклаб, унга торт тортиқ қилишди. Хансен ушбу иши учун 1 доллар миқдорида рамзий маош олди. 

100 ёшли қария унга ҳаётида омад кулиб боққан, деб ҳисобламоқда. "Менда ҳеч қачон мен   эрталаблари боришни истамайдиган иш бўлмаган", деб айтди қария.

Мавзуга оид