Ню-Жерсидаги кутубхонадан 99 йил аввал олинган китоб қайтарилди
Китобни олган инсон аллақачон оламдан ўтган, уни марҳумнинг набираси қайтарди.

Фото: WPVI
Ню-Жерсида яшовчи 81 ёшли Мери Купер бобоси 1926 йилда кутубхонадан олиб келган китобни топиб олди. Аёл китобни муассасага қайтарди, деб хабар бермоқда CNN.
Китоб ёғоч, металл ва маиший буюмлардан болалар ўйинчоқларини ясаш ҳақида бўлиб, у 1911 йилда чоп этилган. Купернинг бобоси уни вафотидан бир йил олдин кутубхонадан олган. Аёлнинг тахминича, бобоси китоб ёрдамида қизи, яъни Мерининг онаси учун бирор нарса ясамоқчи бўлган.
Мери Купер китобни кутубхонага қайтаришга қарор қилган. Шу билан бирга у китоб кечиктирилгани учун жарима тўлаши мумкинлигидан хавотирланган. Муассаса тўлов талаб қилса, жарима миқдори 18 минг долларгача етиши мумкин эди.
Китобни кўриш учун кутубхонанинг 10 нафар ходими жамланди ва унинг қайтарилганидан ниҳоятда мамнунлигини билдиришди. Китоб Томс-Ривердаги эсдалик буюмлар кўргазмасининг бир бўлагига айланди, уни барча ташриф буюрувчилар томоша қилиши мумкин.
Аввалроқ Екатеринбург кутубхонасидан 106 йил аввал олинган китоб қайтарилган эди. Маҳаллий аҳоли вакили уни оилавий буюмлар орасидан топиб олган.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қидирув-қутқарув операциялари учун киборг-қўнғиз яратилди
Фан-техника | 20:08
-
Фермерларни янги жазо ва мажбуриятлар кутмоқда. Қонун лойиҳаси депутатлар баҳсига сабаб бўлди
Иқтисодиёт | 19:24
-
Таниқли турк ошпази Бурак Ўздемир Bektemir Residence’да ресторан очмоқда
Ўзбекистон | 19:00
-
Парижда 100 йиллик тақиқдан кейин Сенада чўмилишга рухсат берилди
Жаҳон | 18:52
Мавзуга оид

22:12 / 05.06.2025
Ҳиндистонда сарой биноси остидан яширин кутубхона топилди

20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди

08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди

20:46 / 18.04.2025