Жаҳон | 09:41 / 30.03.2017
8663
2 дақиқада ўқилади

Хитой дунёдаги энг катта амфибия самолётни синовдан ўтказмоқчи

Хитой май ойи ўртасида ёнғинларни ўчиришга мўлжалланган, дунёдаги энг катта амфибия самолёт AG600’ни синовдан ўтказмоқчи. Бу ҳақда 30 март куни Хитой халқаро радиоси маълум қилди. 

Таъкидланишича, самолётнинг қуруқлик устидаги биринчи синови май ойида бўлиб ўтиши керак. Унинг сув устидаги илк парвози 2017 йилнинг иккинчи қисмига режалаштирилган. Самолётнинг барча 4 та двигателининг бир вақтда ишлаши 13 февралда синовдан ўтказиб бўлинган.   

Хитой авиасозлик корпорацияси томондан яратилган гидросамолёт фуқаролик авиацияси эҳтиёжларига мўлжалланган. У ўрмон ёнғинларига қарши курашиш ва қутқарув операцияларини ўтказиш учун махсус лойиҳаланган.  

Самолётнинг максимал парвоз оғирлиги 53,5 тоннани ташкил қилади. У 500 км/соат тезлик билан 4,5 минг км гача уча олади ва осмонда 12 соатгача бўла олади. Самолётнинг узунлиги 37 метрни, қанотлари қулочи 38,8 метрни ташкил қилади. 

Самолёт оддий аэродром ва сувдан ҳавога кўтарила олади. Унинг учиш-қўниши учун эни 200 метрлик, узунлиги 1,5 км лик учиш-қўниш полосаси кифоя қилади. Самолёт 20 сония ичида 12 тонна сув йиға олади.

Мавзуга оид