Месси ҳакам билан боғлиқ можарога изоҳ берди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳакам билан боғлиқ можаро ҳақида гапирди. У ҳакам ассистентини ҳақорат қилгани учун ЖЧ-2018 Жанубий Америка саралашида миллий терма жамоанинг навбатдаги тўртта учрашувида қатнаша олмайдиган бўлди. Унга шунингдек, 10 минг евро миқдорида жарима қўлланди.
Аргентина Месси иштирок этмаган Боливияга қарши ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва ЖЧ-2018 саралаши Жанубий Америка минтақасида бешинчи ўринга тушиб кетди. Жамоа кейинги турда Уругвай майдонига сафар қилади.
«Менинг сўзларим рефери ёрдамчисига қаратилмаганди. Мен уларни шунчаки ҳавога қараб айтдим», - дея Мессининг сўзларини келтиради La Nacion.
Аввалроқ «Барселона» Лионелнинг четлаштирилишидан дарғазаб экани ҳақида расмий баёнот билан чиққанди.
Мавзуга оид
14:49 / 23.11.2023
Ўзбекистон ўсмирлари Англияни ЖЧдан чиқариб юборди. Навбатда Франция
14:47 / 03.11.2023
Расман: Ўзбекистон U20 жамоаси аъзоси ОФК томонидан 4 йилга дисквалификация қилинди
16:39 / 18.01.2021
Месси «Барселона»да илк бор «қизил» олди. Бунга қандай реакция бўлди ва у қанча вақтга дисквалификация қилинади?
14:55 / 30.11.2020