Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 1 апрель куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 5-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтади. Uzbek Tigers жамоаси Тошкентда Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси боксчиларини қабул қилади.
Мусобақа регламентига мувофиқ, боксчилар ҳар бири 3 дақиқадан 5 раунд кураш олиб боришади. Боксчилар қуйидаги тартибда рингга кўтарилишади.
- 64 кг: Элнур Абдураимов vs Дилмурод Мижитов
- 56 кг: Абдулҳай Шораҳматов vs Илёс Сулейменов
- 75 кг: Исроил Мадримов vs Сапарбай Айдаров
- +91 кг: Зуҳриддин Маҳкамов vs Антон Пинчук
- 49 кг: Ҳасанбой Дўстматов vs Темиртас Жусупов
Кун.uz таҳририяти «Ўзбек йўлбарслари»га омад тилайди.
Катта бокс байрами Спорт телеканали ва UzHD телеканалларида жонли равишда эфирга узатилади.

















