Муаллифлик ҳуқуқи учун энг машҳур олишувлар қандай кечганини биласизми? Суд учун қанча маблағ сарфланганини-чи?

Йирик компаниялар муаллифлик ҳуқуқи учун тез-тез тортишиб туришади. Баъзида таниқли брендларнинг ўзаро тортишуви иқтисодни тўлақонли ривожи учун ўз ҳиссасини қўшади. Диққат қилинг, эътиборингизга дунёдаги энг катта суд олишувларини ҳавола этамиз.

10. Dyson Hoover’га қарши, 2000 йил

Давомийлиги: 1 йил

Ғолиб: Dyson

Зарар: 4,9 млн дол­ла­р

Тортишув сабаби: Dyson вакиллари ўз аризасида Hoover компаниясини чиқиндилар тўплашда қопсиз ишлайдиган чангютгич патентини бузганликда айблашди. Мазкур тех­но­ло­гия Жейм­с Дайсо­н ихтироси бўлиб, Hoover Vortex моделида ишлатилган. Hoover икки маротаба аппеляцияга беради ва ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлади. Бундан ташқари, Hoover Vortex моделини сотиши ҳам ман этилади.

9. Oracle SAP’га қарши, 2007 йил

Давомийлиги: 7 йил

Ғолиб: Oracle

Зарар: 357 млн дол­ла­р

Тортишув сабаби: Oracle қайд этишича, SAP компаниясининг TomorrowNow бўлимидаги ходимлар ноқонуний тарзда Oracle серверидан муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган ҳужжат ва дастурларни юклаб олишган. SAP қонун бузганлик ҳолатини тан олади ва келишишга ҳаракат қилади. Бироқ суд барибир Oracle учун 1,3 млрд дол­ла­р ҳисобида товон пули тўлашни талаб қилади. Кейинчалик бу қиймат 357 млн дол­ла­рга тушади ва ҳар икки компания шу қарорга келади.

8. 20th Century Fox киностудияси Universal Studios’га қарши, 1978 йил

Давомийлиги: 2 йил

Ғолиб: Universal Studios