Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу узоқни ўйлаб қилинган қарор эмас». Сурияга ҳужум Россия билан ядровий урушга олиб келиши мумкин
Демократлар партияси вакили, конгрессмен Тулси Габбард мамлакат президентининг Суриядаги ҳарбий базага ракета йўллаш қарорини «узоқни ўйлаб қилинган қарор эмас» деб атади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракат «Қўшма Штатлар ва Россия ўртасида ядро урушини бошлаб бериши» мумкин.
«Бу узоқни кўра билмасдан қарор қабул қилиш бўлди. Бунинг оқибатида тинч аҳоли орасида янада кўпроқ қурбонлар бўлиши, қочқинлар сони ортиши ва «Ал Қоида» ҳамда бошқа террорчи гуруҳларнинг кучайиши, ҳаттоки Қўшма Штатлар ва Россия ўртасида ядро уруши бошланишига олиб келиши мумкин», — дея Габбард хонимнинг сўзларини келтирган The Huffington Post.
АҚШ 7 апрелга ўтар кечаси Суриядаги аэродромга зарба берди. Хабар қилинишича, Қўшма Штатлар 59 та «Томагавк» ракеталарини учирган, улар Хомс вилоятидаги аш-Шайротни нишонга олган. Трампнинг фикрича, Дамашқ айнан ўша ердан Идлиб вилоятига кимёвий ҳужумни амалга оширган.
Трамп Суриядаги ҳаракатнинг уч сценарийси ичидан ракета зарбасини танлаган
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026
Дунё космодромлари харитаси: ким энг кўп ракета учирмоқда?
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026