Асад суҳбат давомида америкаликлар авиазарбалар орқали ўз мақсадларига эриша олмаслигини айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ бу ҳужум орқали Суриядаги жангариларнинг руҳини кўтарди.
Руҳоний эса терроризмга қарши курашда Дамашқ билан ҳамкорлик давом эттирилишини маълум қилган. У АҚШ Сурия авиабазасини бомбалаш орқали мамлакат суверенитетини ва халқаро қонунчилик тамойилларини қўпол равишда бузгани ҳақида фикр билдирган.
Бундан олдинроқ Туркия Россияни Башар Асадни қўллаб-қувватлашни бас қилишга чақиргани хабар қилинганди.











