Алишер Усмонов Навальнийни судга берди
Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Алексей Навальний ва у раҳбарлик қиладиган Коррупцияга қарши кураш фондини судга берди. Уларга нисбатан ёзилган ариза Москва шаҳар Люблин судига келиб тушган.
Суд сайтида мурожаат рўйхатдан ўтказилгани маълум қилинган. Ҳозирча, биринчи мажлис муддати номаълум бўлиб қолмоқда.
Усмоновнинг сўзларига кўра, Навальний тадбиркорни бош вазир Дмитрий Медведев билан коррупцион алоқаларда айблаб, "чегарадан чиққан" ҳамда шу билан унинг обрўсига путур етказган.
РИА Новости мурожаат қилган адвокатлар эса, Усмонов ўзининг ҳақлигини исботлай олишини тахмин қилишмоқда. Уларнинг таъкидлашларича, ОАВда эълон қилинган маълумотларга мувофиқ, Усмонов Рублёвкадаги битимни амалга оширишда ноқонуний иш қилмаган.
Мавзуга оид
20:49 / 29.10.2024
Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари бўлиши мумкин
15:10 / 14.10.2024
Bild: Усмонов ARD журналисти устидан прокуратурага ариза берди
21:22 / 01.10.2024
Алишер Усмонов Германия судида яна бир бор ютиб чиқди
20:26 / 27.09.2024