Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг Шимолий Кореяни “босиб туриш” бўйича режаси маълум бўлди
АҚШ ҳукумати КХДР ядро дастурига қарши кўп даражали стратегияни ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда Reuters.
Агентлик маълумотига кўра, рўйхат анча кенгайтирилган ва куч усулларини ҳам назарда тутган. Бироқ, Америка президенти Дональд Трамп биринчи навбатда, дипломатик ва иқтисодий таъсир чораларини кўриб чиқмоқда.
Санкциялар Вашингтон ёки БМТ томонидан киритилиши мумкин. Чеклов чоралари Пхеньяннинг хатти-ҳаракатларидан келиб чиқиб қўлланилади. Улар орасида – КХДРга нефть етказиб беришга эмбарго ва мамлакат денгиз маҳсулотлари ҳамда кўмирини экспорт қилишга тақиқ қўйиш бор. Мамлакат самолётларига эса бошқа давлатлар ҳаво кенгликларига кириш ман этилади, кемалари эса – бошқа портларга киритилмаслиги мумкин. Шимолий Корея компаниялари билан ҳамкорлик қилувчи Хитой банкларига санкциялар киритиш ҳам кўзда тутилган.
Аввалроқ АҚШ Корея ярим ороли қирғоқларига ҳарбий кемалар зарба гуруҳини юборгани маълум бўлганди. Маълумотларга кўра, КХДР янги ядро синовини мамлакат асосчиси Ким Ир Сен туғилганига 105 йил тўлиши муносабати билан 15 апрель куни ўтказиши мумкин.
Мавзуга оид
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:13 / 22.05.2026
Тобора кўпроқ америкаликлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидан норози
19:51 / 22.05.2026