Жаҳон | 21:02 / 14.04.2017
23820
3 дақиқада ўқилади

Комиловнинг жавоблари, янги номдаги вазирлик, Шарқий Осиёдаги таранглик

Якунланиб бораётган 14 апрель Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Самарқандда

Шавкат Мирзиёев Самарқандда: ишлар қандай кетаётгани текширилади. Президент Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Давлат раҳбари сафар чоғида ҳар бир иш ўрни қанчалик аҳамиятли эканини тушунтириб берди. У, жумладан, аҳолини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сифатли кийим-кечак билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Президент, шунингдек, Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. 

Халқаро пресс-клубнинг «Ўзбекистон ташқи сиёсатининг янги босқичдаги долзарб масалалари» мавзусида сессияси бўлиб ўтди

Мазкур сессияда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Суриядаги воқеаларга муносабат билдирди. У, шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги асосий позициясини маълум қилди.  Абдулазиз Комилов давлатнинг имижини пулга сотиб олиб бўлмаслиги ҳақида гапириб ўтди. Ушбу сессияда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳам сўзга чиқди. Унинг айтишича, рақобатбардош сармоявий муҳитни ярата олинмаган. “Валюта бозорини эркинлаштиришни кечиктириш кўпроқ зиён етказади”, деди Содиқ Сафоев. 

Ўзбекистоннинг бошқа жабҳаларида

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Навоийда уруш фахрийларига навбатсиз машина харид қилиш сертификатлари топширилди

Ўзбекистон Стокҳолмдаги террорчи Раҳмат Оқилов ҳақида расман маълумот берди

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси Душанбе ҳокими Рустам Имомали билан учрашди

BBC Ўзбекистонда аккредитациядан ўтмоқда

Элёр Ғаниев раҳбар бўлган вазирлик ўрнида бошқа вазирлик ташкил этилади

Халқ банки пенсия олишнинг янги қоидалари ҳақида маълум қилди

Жаҳон

АҚШ ва Россия Сурияда хавфсизликни таъминлаш механизмини тиклашди

Трамп Афғонистондаги ИШИДга берилган зарбаларни изоҳлади

Туркияда фавқулодда ҳолат режими яна узайтирилиши маълум қилинди

Сурия Трампнинг Асадни "ҳайвон" деган ҳақоратига жавоб берди

Сноуден АҚШ аслида нима учун Афғонистонга бомба ташлаганининг сабабини маълум қилди

Дунёдаги энг хавфсиз мамлакат аниқланди

Шарқий Осиёдаги таранг вазият

Пхеньян АҚШ зарбасини «қучоқ очиб» кутиб олиш ниятида эмаслигини билдирди

КХДР vs АҚШ: Даҳанаки жанг давом этади, вазият эса таранглашмоқда

Хитой уруш бўлиб қолса КХДРга ёрдам бермайди

АҚШ Шимолий Корея яқинида эсминецларини жойлаштирди

Мавзуга оид