Жамият | 08:41 / 17.04.2017
12134
1 дақиқада ўқилади

Видео: “Рокки” фильмидан машҳур саҳнани такрорламоқчи бўлган полициячи муваффақиятсизликка учради

Англиялик полициячилар ўз расмий "твиттер"ида ходимларидан бири иштирокидаги ноодатий видеони тақдим этишди. Унда полициячи “Рокки” фильмидан машҳур саҳнани такрорламоқчи бўлиб, Филадельфия Бадиий музейи ёнидаги зиналардан тепага чопиб чиқмоқчи эди. У ўз уринишининг охирида қоқилиб кетган ва ўз ҳамкасблари кўз олдида “шармандали” ҳолатда йиқилган.

Видео бир неча юзлаб фойдаланувчи томонидан белгиланган. Полициячилар эса “Рокки” бўлмоқчи бўлган ходим исмини ошкор этишни исташмади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид