Жамият | 09:12 / 18.04.2017
28021
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг кекса инсон сифатида ямайкалик аёл тан олинди

Фото:Jamaica-gleaner/Sheena Gayle

Дунёнинг энг кекса инсони сифатида Ямайканинг 117 ёшли фуқароси Вайолет Мосс Браун (Violet Mosse Brown) тан олинди. Бу ҳақда Metro нашри ёзмоқда.

Браун 1900 йил 10 март куни Ямайканинг Трелони туманида дунёга келган. Сайёранинг энг кекса эркак кишиси бўлиши мумкин бўлган ўғлининг онаси тирик. 

2010 йили аёл маҳаллий газеталардан бирига интервью берган. Кекса аёл чўчқа ва товуқ гўшти истеъмол қилмаслигини ҳамда ичкилик ичмаслигини айтган. «Биласизми, баъзан мен ўзимдан сўрайман: наҳотки, мен 110 ёшдаман? — деган ўшанда аёл. — Чунки, мен ўзимни 110 ёшдек сезмайман».

15 апрель куни Ер юзининг энг кекса инсони италиялик Эмма Моран вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди. У 3 асрни кўрган инсон ҳисобланар эди. Шундан сўнг, Ямайка бош вазири Эндрю Холнесс (Andrew Holness) Twitter саҳифаси орқали Браунни рекорд билан табриклаган. 

Мораннинг вафотидан сўнг, испаниялик 115 ёшли Ана Вела Европанинг энг кекса фуқароси бўлди, деб ёзади El País газетаси. Энг кекса европалик эркак сифатида 112 ёшли Фрасиско Нуньес Оливера ҳисобланмоқда. У ҳам Испанияда исстиқомат қилади. Дунёнинг энг кўп умр кўраётган эркак киши 1903 йилда туғилган Исраэль Кришталдир. 

Мавзуга оид