Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда милиция офицери 50 литр бензин ва 12 минг сўм пора талаб қилди
Сирдарё вилояти Боёвут тумани ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ тезкор вакили, лейтенант Дилшод Комилов жиноятни ҳисобга олишни қасддан яшириш ва пора олиш жиноятларида айбланди.
“Постда” нашрининг ёзишича, Тошкентдаги автомобилларни ювиш шохобчаларидан бирида ишлайдиган йигит ўз таниши бўлган қизнинг телефонини олиб қўяди ва агарда у учрашувга чиқса, телефонни қайтариб беришини айтади.
Сўнгра қиз ИИБга мурожаат этади. Тезкор вакил Д.Комилов эса жиноятни ҳисобга олмаслик эвазига айбдор фуқародан 50 литр бензин талаб қилади. Савдолашувдан кейин фуқаро 30 литр бензин қуйиб беради. Милиция ходими фуқародан уяли телефони ҳисобига 12 минг сўм ташлаб беришни ҳам талаб қилган. Фуқаро эса Д.Комиловнинг ҳар бир гапини диктофонга ёзиб олган ва ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.
Катта лейтенант Дилшод Комилов жиноятни ҳисобга олишни қасддан яшириш, пора олиш жиноятлари билан айбланди.
Жиноят ишлари бўйича Боёвут туман суди Д.Комиловга нисбатан тегишли жазо тайинлади.
Мавзуга оид
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
10:58 / 09.06.2026
Тошкентда солиқ инспекторлари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
17:37 / 04.06.2026